Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Китобсевар ўқувчи ёшлар тақдирланди

Китобсевар ўқувчи ёшлар тақдирланди

09 май 2024 йил
42
0

“Китоб ўқиган, ўзининг устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди, унинг кучи билимида бўлади.” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
[quote][/quote]

Китоблар қалбимизни илитади, кўнглимизни ёритади, бахтли ва саодатли, нурли кунларга бошлайди. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан китоб мутолааси муҳимлиги, ёшлар, раҳбарлар орасида бу фазилатни тарғиб қилиш ҳақида кўп бора таъкидланмоқда. Амалга оширилаётган маънавий-маърифий изчил ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан бу борада Одил Мусанов Арнасой тумани ҳокими лавозимига киришиш аввалида дастлаб зиёлилар қатлами, мактаб директорлари ўртасида ўтказилган учрашувда ўқувчи ёшларни китобга бўлган меҳрини яна уйғотиш орқали уларни олий таълим қамров даражасини янада оширишга қаратгани ҳам бежизга эмас.

Мазкур учрашувдан сўнг туман ҳокими Арнасой туман Ахборот кутубхона марказида бўлиб, китобхонлик маданияти, кутубхоналардаги мавжуд китобларнинг сақланиш жараёнлари ва китобхонлар сонини ошириш учун нима ишлар қилинаётганлиги ва энг фаол китобхонлар рўйҳатини кўздан кечирди.

Ҳоким туманда китобхонлик маданиятини оширишда энг фаол китобсевар аҳоли ва ўқувчи ёшлар мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида Олтин водий маҳалласидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси ҳамда Бобур маҳалласидаги Рабина Хаджаевалар билан учрашиб уларни муносиб тақдирлади.

Айтиш жойиз, китобсеварларга бўлган бу каби озгина эътибор туфайли Арнасой тумани Ахборот кутубхона марказига келувчилар сони тобора кўпайиб бир кунда 93 нафар ёшлар кубхонага аъзо бўлишди.

Дарвоқе, яна бир гап. Ёшлар китоб ўқигани учун албатта ҳукумат ёки қайсидир ташкилот рағбатлантириши шарт эмас. Бу — фарзандининг келажаги учун қайғурган, боласининг катта марраларга эришишини орзу қилган ҳар бир ота-онанинг вазифасидир. Ана шу вазифани унутмасак кифоя.

  

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар