Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутат сайловчилари олдида ахборот берди

Депутат сайловчилари олдида ахборот берди

07 май 2024 йил
18
0

 

Арнасой тумани Бахтли маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалладан сайланган туман Кенгаши депутати Усмон Қоқоновни сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда депутат 2024 йилнинг 1-чорагида  депутатлик фаолияти бўйича ахборот берди.

Бундан ташқари йиғилишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспекторларининг ҳам ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда “Инсон” ижтимоий ҳизматлар маркази директори А.Атақулов сўзга чиқиб ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга ошириладиган ишлар бўйича батафсил тушунчалар берилди ҳамда жорий йилнинг 1-майидан эътиборан газ ва электр энергияси тўловлар оширилгани бўйича атрофлича маълумот берди.

Туман касб-ҳунар мактаби директори, туман Кенгаши депутати Р.Тўрабоева касб-ҳунар мактабига 9-синф битирувчи ёшларини қабул қилиш ва касб-хунар мактабида яратилган шароитлар тўғрисида ахбороти ҳам тингланди. 

Шунингдек сайловчилар билан бўлган учрашувда фуқаролар томонидан маҳалладаги 10 та кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаларини ташкил қилиш, Навруз аҳоли пунктидаги  номсиз кўчага 900 метр, Баҳор ва Гўзал кўчаларига 200 метр масофада шағал ётқизиш, ҳамда Наврўз аҳоли пунктидаги ичимлик сув омборини капитал таъмирлаш бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Мазкур мурожаатларни ижобий ҳал этиш борасида Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан назорат олиниб депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар