Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ

БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ

07 май 2024 йил
15
0

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.

Куни кеча Арнасой тумани Бўстон маҳалласининг 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида “9 май – хотира ва қадрлаш куни” тадбири уч авлод вакиллари иштирокидаги дийдорлашув тадбирига уланиб кетди.

Тадбирда, Арнасой тумани ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси Арнасой туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Миллий гвардия, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Кексалар маслаҳати гуруҳи рахбарлари иштирок этди.

Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят, нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.

Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди.

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар туманда кейинги йилларда рўй бераётган тарихий ўзгаришлар ва янгиланишларнинг мағзини чақиш, мазмунини онг-у қалб билан англаб етиш ва уни  кўз қорачиғидек асраш ҳар бир ҳамюртимизнинг фуқаролик бурчи эканлигини ҳам айтиб ўтди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчи ёшлари томонидан куй ва қўшиқлар, рақслари ҳамда Миллий гвардиянинг турли жанговар чиқишлари номойиш этилди.

 

  

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар