Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 3-4 май кунлари Арнасойда “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 3-4 май кунлари Арнасойда “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

03 май 2024 йил
20
0

 Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2024 йил 3-4 май кунлари Арнасой тумани 8-умумий ўрта таълим мактабида “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун 2 кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Учинчи Ренассанс пойдевори яратилаётган янги Ўзбекистонда ёшларнинг таълим ва тарбияси масаласига юксак эътибор қаратилмоқда.

2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисида Давлатимиз раҳбари
- Бугун маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, маънавият янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак, – дея алоҳида таъкидлаган эдилар.

 Дарҳақиқат, глобаллашув жараёнлари ҳамда одамлар, айниқса, ёш авлоднинг қалби ва онги учун кураш кучайиб бораётган ҳозирги ўта мураккаб шароитда ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

   Навқирон авлод вакилларининг юртимиздаги ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини ошириш, улар ўз интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароитлар яратиш, шунингдек, ёшларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш мақсадида медиа маконда олиб борилаётган ватанпарварлик руҳидаги ишларни кучайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.

  Юртбошимиз таъкидлаганидек, мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.

  Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда давлатимиз томонидан таълим тизимини ривожлантириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Бу жараёнда мактаблардаги маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

   Бугун туманимиздаги 21 та умумтаълим мактабларида 7204 нафардан ортиқ ўғил-қизларимиз таълим олишмоқда. Улар билан тарбиявий ишларни олиб боришга масъул бўлган 21 нафар маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, 21 нафар психологлар, 19 нафар чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ҳамда 355 нафар синф раҳбарлари фаолият олиб боришмоқда. Таъбир жоиз бўлса бу жуда ҳам катта армия ҳисобланади.


  Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан айни шу контингентнинг малакасини ошириш, уларнинг иш фаолиятига замонавий ёндашув ва илғор тажрибаларни жорий қилиш мақсадида 2 босқичда ташкил этилган семинарда соҳанинг энг кўзга кўринган малакали мутахассислари дарс ўтиш учун жалб этилган. Улар томонидан:

  Маънавий тарбиянинг методологик асослари: миллий қадриятларга содиқ ёшларни тарбиялаш;

 таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг креатив технологиялари;

 ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўқитувчи ва мураббийларнинг масъулияти;

ўзбек жадид зиёлиларининг мактаб ислоҳоти борасидаги ташаббуслари; янги маънавий маконни барпо этишда устозларнинг ўрни;

 замонамизнинг янги усул мактаби каби мавзуларда машғулотлар ва тренинглар ўтказилади. 

  3-4 май кунлари семинарнинг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Унда барча умумтаълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишмоқда.

 Ўқув-семинар давомида таълим ташкилотларидаги ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жамиятда бўлаётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси асосида тарбиялаш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан амалга ошириладиган вазифалар аниқ белгилаб олинади.

 Хусусан, жадид боболаримизнинг миллатни бирлаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун кўрсатган жонбозликлари, миллатнинг маънавий қиёфаси шаклланишида мактабларнинг ўрни ва аҳамияти тарбиявий ишларга масъулларга аниқ тарихий манбалар асосида етказилади.

  Жадид маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний айтганидек, “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир”.

 Фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти, мактаб билан ҳамкорлик масалалари,  бунда маҳалла институти, нуронийлар, оила ва хотин-қизлар ҳамда ёшлар ташкилотлари, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш борасидаги вазифалар белгиланади.

                                                                           Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                           Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар