slot gacor
slot gacor
 Депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

Депутат ўз сайловчиларига ҳисобот берди

30 апрель 2024 йил
56
0

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзолари Эркин Зайиров, Рустам Нурматов, Махсуд Абдуллаев ўзи сайланган ҳудуд "Чўлқувар" МФЙда бўлиб, ўз сайловчилари олдида 2024 йил биринчи чорагида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисобот даврида депутат жорий йилнинг биринчи чорагида сайловчилардан 19 та мурожаатлар келиб тушган ва улар юзасидан 4 та депутат сўрови юборилган, қолганлари тегишли ташкилотлар томонидан депутат назорати остида ҳал қилинганини қайд қилинди.

Шунингдек сайловчилар билан бўлган учрашувда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатларига маҳалладаги “Серқуёш” кўчасидаги томрқаларга оқар сув, вертикал қудуқлар ишга тушириш, янги мактаб қурилиши, “Чўли гулустон” кўчасида чиқиндиларни олиб чиқиш каби 4 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларни ижобий ҳал этиш борасида Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан назорат олиниб депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар