slot gacor
slot gacor
 Арнасой туман ҳокими “Sambhram” университети талабалари билан учрашди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокими “Sambhram” университети талабалари билан учрашди

Арнасой туман ҳокими “Sambhram” университети талабалари билан учрашди

29 апрель 2024 йил
48
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги “Жиззах шахрида “Sambhram” университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 401-сонли қарорига асосан Жиззах “Sambhram” университети ташкил қилинди. Бугунги кунга келиб ушбу таълим муассасада Арнасой туман ёшлари ҳам таълим олиб келишмоқда.

Жумладан, Арнасой туман ҳокими Одил Мусанов «SAMBHRAM» университетида таҳсил олаётган туман ёшлари билан учрашувида, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ёшларнинг таълим олиш жараёнлари ҳамда ўз фаолияти давомида амалга ошираётган ишлари борасида ёшлар билан самимий ўртоқлашди.

Дастлаб, учрашув чоғида туман ҳокими талаба ёшлардан ҳол аҳвол сўраркан, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган шароитлар, кадрлар тайёрлаш сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапириб ўтди. Унинг амалий ифодаси сифатида вилоятимизда олий ўқув юртлари сонининг ортиб бораётгани, бу эса таълим олиш истагидагилар учун катта имкониятлар эканини таъкидлади.

Шунингдек, Арнасой туманида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳамда тўхталиб ўтди. Самимий мулоқот давомида ушбу олий ўқув юртида таълим олаётган туман ёшларининг саволларига ҳам жавоб берди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар