Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқуварда “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

Чўлқуварда “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

29 апрель 2024 йил
45
0

Мамлакатимизда спорт билан шуғулланишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонига асосан аҳолини оммавий спорт билан шуғулланишга тарғиб қилиш ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш белгиланган.

Шу боис Арнасой тумани Чўлқувар МФЙда хотин-қизлар ўртасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди.

Мазкур спорт фестивалда “Чўлқувар МФЙ”, “1-сонли ОП” “6-сонли мактаб”, “15-сонли мактаб”, “11-сонли ДМТМ” ҳамда “7-сонли ДМТМ” каби 6 та жамоаларидан таркиб топган хотин-қизлар 5 та шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Бунда, биринчи шарт бўйича 500 метрга югуриш, иккинчи шарт бўйича қўл жанги, учунчи шарт бўйича арқон тортиш, тўртинчи шарт бўйича эстафета, бешинчи шарт бўйича волейбол мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди.

Мусобақа якуни 1-ўринни Чўлқувар жамоаси, 2-ўринни 7-сонли 11-сонли ДМТМ жамоаси, 3-ўринни 11-сонли ДМТМ жамоаларига насиб қилди.

Ғолиб бўлган жамоалар тегишли ташкилотлар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар