Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов таълим соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов таълим соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди

13 апрель 2024 йил
53
0

Арнасой туман ҳокими Одил Мусанов таълим соҳаси вакиллари бўлган  мактаб директорлари билан учрашиб, таълим масканларида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.

Тумандаги умумий ўрта таълим мактаби директорлари билан бўлган очиқ мулоқот ноанъанавий тарзда ўтказилиб, кофе-брейк ҳам ташкил қилинди. 

Очиқ мулоқот мобайнида туман ҳокими мактаб директорлари билан бўлган суҳбати давомида таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини кўтариш учун  ўз устида янада кўпроқ ишлаши, ёшларни ватанпарвар, билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашда бор куч ва ғайратини сафарбар қилиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт ва санъат тўгаракларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида туман ҳокими билан биринчи маротаба самимий очиқ мулоқотда бўлган мактаб директорлари таълим-тарбия сифатини оширишга оид фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар