slot gacor
slot gacor
 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ! » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

26 февраль 2024 йил
113
0

 

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис, унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
Ҳозирда, коррупцияга қарши кураш халқаро миқёсдаги каби республикамизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Коррупцияга қарши муваффақиятли кураш тизимини барпо этишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, унга танқидий ёндашган ҳолда миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш лозим бўлади.
Маълумки, коррупция ўзига тамагирликни қамраб олган ҳолда жамиятнинг маънавий устунлари ҳамда демократияни емириб, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққий этиши учун улкан хавф туғдиради.
“Коррупция” – лотинча “corruptio”, яъни “бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маъноларни англатади. Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш демакдир.
Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли. Шу боисдан ҳам Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз ваколатига киришиши билан Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат – “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул килинган.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзусидаги маърузасида “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”, деб таъкидлаган эди.
Республикамизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилган ҳолда 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди ҳамда шундан сўнг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциянинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, улар: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатдир.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти белгиланган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширишлари назарда тутилган.
Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг бир нечта моддаларида ўз ифодасини топган. Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.
Президентимиз кўплаб маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, порахўрлик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди ва ушбу ташкилот Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 81-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза тайёрланиши ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПФ-5729-сон Фармонига асосан, 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси соғлиқни сақлаш, давлат харидлари ва банк тизимида ҳам амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланиб, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан ҳар бир соҳа бўйича алоҳида “Йўл харита”лари тасдиқланди.
“Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш учун мазкур соҳаларнинг танлаб олинишига асосий сабаб сифатида уларда коррупциявий хавф-хатарларнинг юқори эканлиги, коррупцияга оид жиноятлар сони йилдан йилга ошиб бораётганлиги ҳамда ижтимоий сўровнома натижаларига кўра айнан мазкур соҳаларда энг кўп коррупция тарқалганлиги инобатга олинган. Масалан, “Ижтимоий фикр” маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 38 фоизи таълим тизимида, 35 фоизи соғлиқни сақлаш тизимида, 22 фоиз ишга жойлашишда энг кўп коррупцияга дуч келишларини айтишган.
Ҳозирда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида аҳолимизнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш адлия органлари билан бир қаторда бизнинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳам устувор вазифаларидан биридир.
Хусусун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг коррупцияга қарши кураш бўйича anticorruption@karantin.uz сайти ишлаб турибди.
Ҳозиги пайтда Агентлик тизими ходимлари томонидан содир этилган қоидабузарликларни янада камайтириш, ҳамда уларнинг коррупцияга қарши кураш йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув-семинарлари ва давра суҳбатларини янада ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш ҳамда тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш тамойилларига амал қилиниши юзасидан назорат ва мониторинг ишларини кўчайтириш режалаштирилмоқда, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир агентлик ходими зиммасига улкан масъулият юклайди.

Интернет материаллари асосида

Яллама ЎКЧМ мудири Камолиддин ДЖУРАЕВ тайёрлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар