Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » КЕЛИНГ, ГУЛЛАР ҲАҚИДА СУҲБАТЛАШАМИЗ!

КЕЛИНГ, ГУЛЛАР ҲАҚИДА СУҲБАТЛАШАМИЗ!

23 февраль 2024 йил
53
0

Гул – беғуборлик, нафосат рамзи. Шунинг учун бўлса керак, ҳовлисини анвойи гуллар безаб турган кишиларни кўрганимизда, дилимиз яйраб, нафосат ила муомала қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳатто қишнинг қаҳратонида ҳам хонадон токчалари ёхуд офисини рангоранг хонаки гуллар билан зийнатлаган инсонларга тан бермай иложимиз йўқ. Дарров улардан гул парвариши ҳақида билиб олишга ошиқамиз.

Келинг, бугун сиз билан гуллар парвариши ҳақида суҳбатлашамиз!

Гулнинг ҳар қандай тури алоҳида меҳр ва парваришга муҳтож. Гулга қанчалик эътибор қаратсангиз, улар ҳам хонадонингизга янада кўрк бағишлайди.

Гулингиз яйраб ўсишини истасангиз, экиш ёхуд кўчириб ўтқазишда гултувакларга аҳамият беринг. Тувак танлаётганда ўтқазиладиган ўсимлик хусусиятларини инобатга олинг. Агар гул чирмашиб ўсадиган бўлса, ўтқазиладиган гултувагингиз бўйи баланд бўлмасин. Бу тур гуллари саёз  гултувакларда яхши озуқа олади, майда илдизлари ёйилиб ўсишга мўлжалланган бўлади. Тик ўсадиган гулларни эса бўйи баланд гултувакларга ўтқазинг. Кичик гултуваклардаги тупроқ озуқаси тик ўсадиган гуллар учун етарли эмас. Тувак танлаганингизда имкон қадар сополлигини танланг.  Сопол идишлар сув ушлаш, намликни бир хил сақлаш борасида елим идишлардан афзалроқ.

Гул яхши ўсиши учун гултувакдаги тупроққа минерал эритма, ўғит шарбатини қуйиб туриш керак. Қуйида сизга озиқлантирувчи аралашмани уй шароитида тайёрлани ўргатамиз. Бунинг учун 4 литр сувга 0,5 г каллий хлорид тузи, 4 г азотли кальций тузи, 1 г каллий фосфор тузи қўшилади. Ўғитли аралашма тайёр бўлгач, унга яна 2 томчидан саккиз томчигача темир хлориди қўшилади. Шунингдек, ўғитли шарбатни уй шароитида ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун керакли сувнинг бир қисми миқдорида гўнг солиниб, аралаштирилади. Минерал ўғит ёки ўғитли шарбат гултувак тўлгунча солинади.

Гулларни экиш, қайта тувакка ўтқазишда, билингки, баҳорда даладан тупроқ келтириб бўлмайди. Шунинг учун бу ҳақда куз мавсумида ўйлаб, тупқорни даладан келтириб қўйишни маслаҳат берамиз.

Ҳар биримиз уйимизни турфа гуллар билан тўлдиришга қодирмиз. Бунинг учун озроқ қунут кифоя. Келинг, гуллар парваришини бугунданоқ бошлайлик!

Севинч МЎМИНОВА,

талаба

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар