Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

СЕН КУЧЛИСАН!

24 февраль 2024 йил
90
0

СЕН КУЧЛИСАН!

ёхуд болажонлар ижодий ишлари аукционга қўйилди!

Онкологик ва онкогематологик хасталиклар билан курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Сен кучлисан!" лойиҳасининг навбатдаги хайрия марафони шу йилнинг 20 февраль куни Тошкент шаҳар ёшлар марказида  бўлиб ўтди.

Унда Онкологик ва онкогемотологик касалликларга чалинган ва ногиронлиги бўлган иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳаётда кучли бўлишга, умид билан яшашга ундаш, яқинларига эса моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда 200 га яқин бемор болажонлар томонидан чизилган суратлар, шу билан биргаликда Тошкент вилояти инклюзив таълим маркази иштирокчилари томонидан қўл меҳнати асосида ясалган гуллар ва тақинчоқларнинг кўргазмаси ташкил  этилди.

Инклюзив таълим маркази иштирокчилари  томонидан меҳр билан тайёрланган декоратив гуллар жуда харидоргир бўлиб, барчага завқ улашди. Унда аукционга қўйилган инклюзив таълим маркази бир гуруҳ иштирокчилари томонидан яратилган "Шукрона" номли композициямиз 1 миллион 100 минг сўмга сотилди. Бу ижод маҳсули яратилишида менинг ҳиссам борлигидан, бу қўлишимиз юксак баҳоланганидан қалбим янаям ифтихорга тўлди! Бу иштирокчиларимизнинг ўзларига бўлган ишонч ҳиссини орттирди, янада янги гуллар ясашни ўрганиб,  кўргазмаларга кўпроқ маҳсулот чиқариш учун ҳаракат қилишяпти.

Инклюзив таълим маркази иштирокчилари УзоқбоеваНодирахон, Жумабоева Наргиза, Исмоилова Гулсанам, Жапарова Покиза,  Сарсенбоева Дилноза ва бошқа иштирокчиларимиз қунт билан ҳунар  ўрганишмоқда. Ёшларни ҳунарга йўналтиришда ўз касбининг фидойиси, маҳорат липедагог, Марказ касб координатори Феруза Юлдашеванинг меҳнатлари эътирофга лойиқ.

Оддий изолон  матосидан санъат асари даражасидаги сунъий гулларни ясаш анча сабр ва куч талаб этади. Инклюзив таълим марказида эшитишида, кўришида,  таянч-ҳаракат аъзолари,  ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган ёшлар қамраб олинганлигини инобатга олсак, яратилган маҳсулотларсоғлом болаларникидансира кам эмасликларига яна бир бор ишонасиз!

Иштирокчилар жамоа бўлиб ишлашади, биримиз гул шаклларини қирқади, яна бири махсус асбобда шакл беради,  бири ясаймиз, яна бири эса тайёр гулларни тувакка жойлайди.

Ҳар бир гулларимиз ўзгача қадрли, чунки уларда деярли барча иштирокчиларимизнинг қалб қўри,  қўлчаларининг изи бор.

Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш,  уларга ва ота-оналарига руҳий кўмак бериш мақсадида ташкил этилган "Сен кучлисан!" лойиҳаси тизимли равишда кўплаб тадбирлар  ташкил этмоқда,  Сизга мана шу тадбирлардан бири ҳақида тўхталдим.

Тошкент вилояти инклюзив таълим марказига кўрсатаётган эътибори ва ҳамкорликдаги фаолияти учун "Сен кучлисан!" лойиҳаси ташкилотчиси Маржона Нурмуҳамедова, Аброр Зоҳидовларнинг саъй-ҳаракати эътирофга сазовор.

Истардикки,  болалар касал бўлмасин,  ҳар бир бола соғайиб,  ўз орзу-истакларига етишсин, "Сен кучлисан!" лойиҳаси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз!

 

Миржалол ДОНИЁРОВ,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар