Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янги таҳрирдаги Конститутцияси

Янги таҳрирдаги Конститутцияси

27 февраль 2024 йил
52
0

Конституция ҳар бир давлат тараққиётининг пойдевори бўлган ҳуқуқий, сиёсий ва мафкуравий ҳужжат – мамлакатнинг Асосий қонуни ҳисобланади. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, мустақил демократик давлатимиз, эркин жамиятимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

            Фуқароларнинг энг муҳим орзу-интилишлари ва мақсадлари Асосий қонун – Конституцияда тўлиқ ифода этилади. Мустақиллик йилларида Конституция асосида инсон қадри улуғланадиган демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш мақсадида кенг қамровли янгиланишлар ва ислоҳотлар амалга оширилди, бу борада бой тажриба тўпланди. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган адолатли ва халқпарвар давлат барпо этиш йўлида долзарб аҳамиятга эга бўлган вазифаларни тўлақонли амалга ошириш унинг мақсади, кўламига монанд ва муносиб бўлган янги мустаҳкам конституциявий маконни шакллантиришни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, конституциявий ислоҳотлар табиий ривожланиш натижаси бўлиб, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ўта аҳамиятлидир, адолатли жамият қуриш йўлида улкан қадам ҳисобланади.

            Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқида “Бош мақсадимиз – ҳар бир юртдошимиз ушбу ҳужжатни менинг Конституциям деб фахрланадиган мукаммал даражага олиб чиқишдир”, деб таъкидлаши кераклигини айтиб ўтди. Шу маънода, референдумга чиқарилишидан олдин лойиҳа мисли кўрилмаган ҳажмда жамоатчиликнинг кенг қатламлари томонидан синчковлик билан муҳокамадан ўтказилганлиги, бунинг натижасида 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, Конституциявий қонун лойиҳаси ушбу таклифлар асосида шаклланганлиги янги таҳрирдаги Конституция том маънода халқ Конституцияси эканлигидан далолат беради.

            Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг бошқа нормаларида ҳам ҳуқуқий давлат принципини рўёбга чиқаришга қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланмоқда.

            Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилиши белгиланмоқда.

            Натижада давлат органлари, шу жумладан, судлар ўз фаолиятида Конституцияга тўғридан-тўғри мурожаат қилган ҳолда қарорлар қабул қилади.

           

И.Қурбанов

Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар