Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

24 февраль 2024 йил
134
0

Ижтимоий тармоқлар орқали t.me/kabul_dusov ва facebook.com/kobul.dusov.9 номи билан юритиладиган ижтимоий тармоқда “5-тоифли қашшоқ туманини қашшоқликдан чиқара олмаган ҳоким, ўзига каптива 5 олди.” (орфография сақланди – таҳр.) номли мазмундаги хабар тарқалган.

Арнасой туманида саноат ва корхоналар салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва инфратузулмаларни яхшилаш ҳамда иқтисодий кўрсатгичларни ривожлантириш мақсадида 5-тоифадаги туманлар рўйхатига ўтган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.2021 йилдаги “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 258-сонли Қарори асосида туман маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигига “CAPTIVA 5” русмли хизмат автомашинаси 320 млн сўмга сотиб олинган.

Ушбу хизмат автомашинаси “Туман маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлигига хизмат автомашинаси сотиб олиш учун маблағ ажратиш тўғрисида”ги Кенгаш қарорига асосан 25/01/2024 йилдан 04/02/2024 йилгача ID-93242 рақам остида regulation.gov.uz норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида 10 кун муҳокамада турган.

Шу боис, ушбу хизмат автомашина туман ҳокимлиги фаолияти учун қонуний равишда сотиб олинган. Жамиятимизда ошкоралик ва очиқлик бўлгани каби айтиш жойиз, мазкур хизмат машинаси олиб келгунга қадар, туман ҳокимлиги фаолияти учун ходимлар 2 та хизмат автомашинасидан фойдаланиб келмоқда эди.

Шунингдек, хабарда келтирилган (...Арнасойни яқинда 320 млнга каптива 5 олган ҳокими, ҳозир ҳаммани йиғилишга чақирмоқчи. Мақсади ММТ бўлими мудираси Озода опани ноқонуний талабини ким менга етказганини топиш......) каби иддаолар асоссиз эканлиги, иш вақти тугаган маҳал нафақат мактаб раҳбарларини ҳаттоки ҳокимят ҳодимлари ҳам чақирилмаслиги, айниқса меҳнат қонунчилигига тўғри келмаслигини ва бунақанги топшириқ берилмаганлиги ҳам қайд этилди.

Бу каби нотўғри иддаолар талқинида инсонинг шаъни ва қадр қиммати топталиши билан биргаликда давлат ва жамият ўртасида ўзаро ишончсизлик, адоват келтириб чиқарувчилар ҳам йўқ эмас.

Атрофда гап ҳам кўп гапчилар ҳам кўп, аммо буларни барига қулоқ солавермасдан иккинчи томонни ҳам эшитиш масалага ойдинлик киритиш демакдир.

Ҳар қандай фикр мулоҳазалар бўлмасин биз сизнинг диққат марказингизда эканлигимиздан хурсандмиз.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар