Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

24 февраль 2024 йил
269
0

Куни кеча (t.me/kabul_dusov) ва (facebook.com/kobul.dusov.9) номи билан юритиладиган ижтимоий тармоғи орқали “Ўқитувчилар Арнасойда солиқ йиғадиган бўлди.” (орфография сақланди - таҳр.) номли мазмундаги хабар тарқалган эди.

Мазкур хабар юзасидан Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.

Арнасой тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлигини вақтинчалик бажарувчи Озода Камолова билан бўлган “Суҳбатда солиқ ва ичимлик сувнинг пулларини аҳолидан йиғиш” каби иддаоларни нотўғри эканлигини қайт этиб ўтди.

Аслида мактаб раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишда жорий йил  1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилаётганлиги боис, ҳар ким ўзи истеъмол қилаётган ичимлик суви маблағини тўлаб қўйиш зарурлигини эслатиб ўтган. Солиқ борасида ҳам ўзлари яшаб турган уй-жой ва мол-мулк солиқларни ҳеч бўлмаганда 30-40 фоизини тўлаш кераклигини, табиий газ борасидаку умуман гап сўз бўлмаганлигини ҳам айтиб ўтди.

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тўғри тушинган инсон ёки ҳар қандай раҳбар тўғри талқин қилади. Ўзбекистонимизнинг бир чекка ҳудуди бўлган туманимиз равнақи ва ҳалқимизнинг фаровонлиги йўлида ташаббусли буюджетга қўйилган лойиҳаларга эътиборли бўлиб овоз бериш учун телефон кнопкасини босиш кимга оғирлик қилади. – дейди Озода Камолова. – Қолаверса «Очиқ бюджет» борасида туман ҳокими томонидан ўқитувчиларга ҳеч қандай топшириқлар бўлмаган.

2023 йилдаги ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумида айнан таълим соҳасида 20-сонли умумтаълим мактаби 1 млрд сўм маблағ эвазига мактаб ҳудудида сунъий қопламали майдонча, футбол, волейбол, баскетбол ва югириш йўлакчаси қурилган. Арнасой тумани ихтисослаштирилган мактаби 400,0 млн сўм маблағ эвазига мини стадион қурилган. Арнасой туман Касб-хунар мактаби 600,0 млн маблағ эвазига компютерлар, интерактив доска, видео камера, тикув машиналари, тўп, йўл харакати белгилари ва чилангарлик ускуналари олиб келинган.

Иккинчи мавсумда ҳам Арнасой туман Ихтисослаштирилган мактаби 1 млрд 320.0 млн сўм маблағ эвазига ўқувчи ёшларнининг қатнови учун 2 дона автобус олиб келиниб фойдаланишга топширилган. Арнасой тумани Спорт мактаби 100,0 млн. сўм маблағ молиялаштирилиб Спорт мактабига 10 кВт қуёш панелини ўрнатилган.


Шунингдек, Озода Камолова Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошқармасида “Тарбиявий ишлари бўйича методист” лавозимида ишлаб келаётганлиги, айни вақтда Арнасой тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги мудир тайинлангунга қадар вақтинчалик мудирлик вазифаси юклатилганлигини эътироф этиб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам Озода Камолова вақтинчалик мудирлик вазифаси юклатилганлиги боис юклама учун 50 фоиз маош олиб, асосий иш хақи Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошқармасининг “Тарбиявий ишлари бўйича методист” лавозимидан олаётганлиги маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 462-моддасида “Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, — фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳар қандай фикр мулоҳазалар бўлмасин биз сизнинг диққат марказингизда эканлигимиздан хурсандмиз. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар