Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоб тақдимоти ўтказилди

“Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоб тақдимоти ўтказилди

23 февраль 2024 йил
39
0

Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Зарафшон МФЙдаги 3-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ўртасида “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

Мазкур тақдимотда Арнасой тумани Прокурори, 2-сектор раҳбари  Х.Газиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Зоидов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман ИИБ ходими ва имом хатиблар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тақдимот давомида “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоби Покистонлик олим, доктор Васим Сажжад билан яқин ҳамкорлигимиз самараси сифатида дунёга келганлиги ва буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг юрт озодлиги йўлидаги бемисл матонати нафақат ўзбек халқи орасида, балки бутун дунёда озодлик учун кураш тимсолига айланганлиги борасида маълумотлар берилди.

— Ушбу китоб покистонлик олим, доктор Васим Сажжад билан яқин ҳамкорлигимиз самараси сифатида дунёга келди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одил Зоидов. — Буюк аждодимиз тўғрисида Ўзбекистонда ҳам, Покистонда ҳам кўплаб илмий-тадқиқотлар қилинган, бадиий асарлар ёзилган, кинофильмлар ишланган. Бироқ бу жараён икки давлатда айри-айри кечган. Бошқача айтганда, икки мамлакат олимлари ўртасида ҳамкорлик қилинмаган. Шу сабабдан биз Покистонда Жалолиддин Мангуберди билан боғлиқ кўпгина тарихий воқеалар, тарихий объектлар, халқ оғзаки ижодида унинг тарихига алоқадор воқеликлардан бехабар эдик. Бу китобда шу камчиликни тўлдиришга ҳаракат қилинган.

Китоб, шубҳасиз, келажакда султон Жалолиддин ҳаёти ҳақида қилинадиган тадқиқотлар учун янги эшиклар очади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий алоқаларнинг янада ривожланишига хизмат қилади.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар