ЁШЛАР ЎРТАСИДА ХУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Прокуроратура органлари томонидан 1 миллион ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлаш механизми борасида Арнасой туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Зарафшон МФЙдаги 3-сонли умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш қаратилган учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Арнасой тумани Прокурори, 2-сектор раҳбари Х.Газиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Зоидов туман ИИБ ходими ва имом хатиблар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Учрашувда маърузачилар ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ва бу борада қабул қилинган Қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб, ҳуқуқий тушунчалар беришди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![ЁШЛАР ЎРТАСИДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ](/uploads/posts/2024-02/1708603009_photo_2024-02-22_10-55-11-2.jpg)
![Арнасой тумани 1-сектор ҳудудида ўқувчи ёшлар ўтасида адоб-ахлоқ ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида учрашув ўтказилди](/uploads/posts/2022-12/medium/1671191667_1.jpg)
![Ўқувчи ёшлар ўртасида экстремизм ғояларига берилишининг олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди](/uploads/posts/2022-10/medium/1664853868_2.jpg)