Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида ўтган 2023 йил давомида қанча йўллар таъмирланди?

Арнасой туманида ўтган 2023 йил давомида қанча йўллар таъмирланди?

22 февраль 2024 йил
29
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Дастур асосида 4Р198- "Дўстлик ш.-Ю.Фучик к.- "Зафарабод к.-Гагарин ш" автойули 10 км, 4Р197 "Пахтакор -Чимқурғон автойули -Зафаробод-ш Гагарин ш" автомобил йўли 36 км, 4К224 "Козогистон Фу-Тузкон кули"  автомобил йўли 13 км, 4К225 "Олтин водий ФУ-К.Рахимов ФУ" автомобил йўли 10 км, 4н 1222А Пахтакор-Зафаробод-Дўстлик автойўлидан шахобчалар Улуғбек Фуга автомобил йўлини 3 км жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Ушбу жорий таъмирлаш ишларига 2 млрд 351 млн 654 минг сўм миқдорда маблағ сарфланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 — 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 02-майдаги ПҚ-146 сонли Қарори ижроси юзасидан Арнасой тумандаги Янгибўстон МФЙда 0.400 км, Дўстлик МФЙда 3,720 км, Олтин водий МФЙда 1.000 км ҳамда Ғ.Ғулом МФЙ 0,350 км жами туман бўйича 5.470 км шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек,  Бобур МФЙ  Порлоқ кўчаси 1.0 км, Ғ.Ғулом МФЙ  Нурли қуёш кўчаси 1.0 км, Ғолиблар МФЙда 5,0 км ҳамда Чинобод МФЙда 1,0 км жами 8,0 км бўлган ички йўлларга латок  қўйиш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарори билан тасдиқланган дастурга кўра  тумандаги “Олтин водий” МФЙдаги 7 та кўчага 4.06 км йўлни цемент бетон йўл ва 1 та кўчада 0.3 км шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-409-сон қарори ижроси бўйича 2023 йилда Ғ.Ғулом МФЙда 1.795 км, Ғолиблар МФЙда 0.710 км, Бобур МФЙда 1.110 км, Б.Файзиев МФЙ 1.200 км, О.Водий МФЙ да 0.184 км жами 5.0 км масофада асфальт бетон йўл қилиш ишлари амалга оширилди.

Жорий 2024 йилда ҳам туманда йўл инфратузулмасини яхшилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар