Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гулбаҳор МФЙда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Гулбаҳор МФЙда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

14 февраль 2024 йил
34
0

Арнасой тумани Гулбаҳор МФЙда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Гулбаҳор маҳалласида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ушбу тиббий кўрикда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази малакали мутахассислари ва Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Унда кардиолог, невропотолог, жарроҳ,  лор, уролог, педиатор, гинеколог, онколог, афтолмолог, эндокринолог, травматолог каби 11 та йўналишлар бўйича 1-сектор худудидаги "Гулбаҳор" маҳалла фуқоролар йиғинидаги "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганлар, ногиронлар, диспансер назоратида турган сурункали касаллик билан руйхатда турувчи 311 нафардан ортиқ фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижасида 125 нафар фуқаролар консерватив даво-стационарда ётиб даволаниш, 3 нафарга юқори технологик даволаниш ҳамда 3 нафари амблатор даволаниш кераклиги қайд этилиб уларнинг касаллигига қараб даволаниш учун йўлланма берилди.

Бу каби тиббий кўриклар тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғинлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар