Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чинобод МФЙда балиқчилик ривожланмоқда

Чинобод МФЙда балиқчилик ривожланмоқда

14 февраль 2024 йил
104
0

Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида жойларда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Арнасой тумани Чинобод МФЙда ҳам “Санжар Бунёд” МЧЖ раҳбари Гулҳаё Муротова ўз томорқасида 3-4 йилдан буён 60 кв метр жойга сунъий сув ҳавза барпо этиб, балиқчилик билан шуғулланиб келмоқда. 

– Ҳозирда ушбу тадбиркор ташкил қилган сунъий сув ҳавзасида балиқнинг сазан ва лаққа турларини етиштириб маҳаллий бозорларни таъминлаб йилига 50-60 млн даромад кўради, - дейди Арнасой туман Солик инспекцияси, солиқ оргонларининг маҳаллабай ишлашни ҳудудларда ташкил этиш бўлими давлат солиқ бош инспектори Гавҳар Алматова. – Бугунги кунда Чинобод маҳалласида 13 нафар тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги ва савдо фаолияти билан шуғулланиб келишмоқда.

Тадбиркорнинг ушбу саъй-ҳаракатлари туманимизда ба­лиқ­чилик тармо­ғи­ни ривожлантиришга ва хал­қимиз дастурхонини ба­лиқ маҳ­су­лотлари билан тўл­ди­ришга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар