Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Биласизми? Қайта ногиронлик пенсияси

Биласизми? Қайта ногиронлик пенсияси

27 январь 2024 йил
45
0

 

Ёшим 65 да, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. 30 йилдан ортиқ иш стажим бор, 2013 йил умрбод II гуруҳ ногиронлигига чиққанман. 2023 йил март ойида ёшга доир пенсиясига ўтгандим. Ҳозирда 900 минг сўм пенсия оламан. Яна қайта ногиронлик пенсиясига ўтсам бўладими, тартиби қандай?

▶️ Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган иш стажини ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.

Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

◼️ Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди.

✅ Қайта ногиронлик пенсиясини ҳисоблашда фуқарога биринчи марта ногиронлик пенсияси тайинланган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи ва иш стажи олинади.

Арнасой тумани Пенсия жамғармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар