slot gacor
slot gacor
 Биласизми? Пенсионерлар имтиёзи » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Биласизми? Пенсионерлар имтиёзи

Биласизми? Пенсионерлар имтиёзи

27 январь 2024 йил
46
0

2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсионерлар Тошкент метрополитенидан тўлиқ бепул фойдаланиши йўлга қўйилди

✅ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-мартдаги ПҚ-94-сон қарорида белгиланди. (https://lex.uz/docs/6407934)

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги 128-сон қарорига кўра пенсионерларга метрополитендан махсус бир марталик бепул жетондан фойдаланган ҳолда сутканинг соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда фойдаланиш ҳуқуқи берилган эди.

✅ Бу имтиёздан фақат Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қилувчи пенсионерлар эмас балки, Тошкент шаҳрида меҳмон бўлиб турган пенсионерлар ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.

✅ Бунда пенсионерлар алоҳида ташкил этилган турникет ёки Пенсия жамғармаси томонидан берилган пенсия гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда метрополитендан бепул фойдаланишлари мумкин.


Арнасой тумани Пенсия жамғармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар