slot gacor
slot gacor
 Биласизми? Меҳнатга ҳақ тўлаш » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Биласизми? Меҳнатга ҳақ тўлаш

Биласизми? Меҳнатга ҳақ тўлаш

27 январь 2024 йил
71
0

Мен давлат ташкилотида ишлайман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Турмуш ўртоғим учун ижтимоий солиқ тўласам иш стажига инобатга олинадими?

✅ Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри (хотини) учун ихтиёрий асосда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахс томонидан тўланган тўлов ҳужжатида унинг ишламайдиган эри (хотини)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.

Арнасой тумани Пенсия жамғармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар