slot gacor
slot gacor
 Меҳнат қонунчилигида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Меҳнат қонунчилигида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари

Меҳнат қонунчилигида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари

25 январь 2024 йил
70
0

Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан 2023 йил давомида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, меҳнат қонунчилиги меҳнат кодекси талабларига риоя этилши юзасидан жами 40 дан ортиқ текширишлар ўтказилиб, 160 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 6 та ёзма кўрсатмалар берилиб, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва унинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан 9 та тақдимномалар киритилда ҳамда қонун бузилишларининг бартараф этилиши назоратга олинди.

2023 йилда аниқланган 39 та ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси билан жами 69 млн 790 минг сўм маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Қўлланилган маъмурий жазонинг 3 таси 4 млн 052 минг сўми аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларни ташкил этади. Қўлланилган 69 млн 790 минг сўмлик маъмурий жариманинг 61 млн 316 сўми ёки 87 фоизи ундирилиши таъминланган.

Бўш иш ўринларини аниқлаш борасида 12 та ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 2 та тақдимнома чиқарилиб, 10 та ҳолатларда ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 49-моддасига асосан жами 17 млн 860 минг сўм маъмурий жарима жазо қўлланилди.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида 3 нафар шахслар ноқонуний ишдан бўшатилганлиги сабабли қайта ишга тикланди. 2023 йил давомида жами 163 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бевосита марказ давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан  кўриб чиқилиб 96 таси ижобий ҳал этилиб, 67 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 125 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бундан ташқари, меҳнат қонунчилиги ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлар ижроси бузилганлик учун жавобгарлик мавзусида 120 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

 

Шокир ҚЎНИШЕВ

Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар