slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Адлия бўлими томонидан “Адолатнинг 100 йиллиги” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Адлия бўлими томонидан “Адолатнинг 100 йиллиги” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди

Арнасой тумани Адлия бўлими томонидан “Адолатнинг 100 йиллиги” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ўтказилди

24 январь 2024 йил
73
0

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 7 августдаги 203-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ташкил этилганлигининг 100 йиллиги муносабати билан “Адолатнинг 100 йиллиги” шиори остида байрам тадбири ташкил этиш, адлия органлари фаолияти билан аҳоли ва ёшларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда бу борада уларга маълумотлар тақдим этишга қаратилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Шу боисдан, Арнасой туман Адлия бўлимида “Адолатнинг 100 йиллиги” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда аҳоли ва ёшлар иштирокида адлия бўлими, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими, Давлат хизматлари маркази, юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи натариусларнинг иш фаолияти ва фуқороларга яратилган шарт-шароитлар борасида адлия ходимлари томонидан кенг тушунчалар берилди ва иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Шунингдек, иш вақти давомида фуқоролар томонидан йўлланган мурожаатларга мутахассислар томонидан тегишли хизматлар кўрсатилиб, адлия ходимлари ва фуқароларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам таништирилди.

Бундан ташқари янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳам атрофлича иштирокчиларга етказилди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар