slot gacor
slot gacor
 Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби бўйича учрашув ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби бўйича учрашув ўтказилди

Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби бўйича учрашув ўтказилди

22 январь 2024 йил
75
0

Кейинги йилларда аҳолини одил судловдан фойдаланиш имкониятини «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи доирасида янада кенгайтириш учун инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Хусусан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Арнасой тумани Ғ.Ғулом маҳалласида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-888-сонли Қонуннинг мазмун моҳиятига бағишланган аҳоли ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаров, Арнасой тумани Ғ.Ғулом МФЙ раиси А.Шодманов ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Учрашувда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаров ушбу қонунга атрофлича тўхталиб суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмини янада такомиллаштириш ҳамда суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ҳамда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилиши борасида кенг тушунчалар бериб ўтди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан бугунги кунда судга алоқадор бўлган ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар