slot gacor
slot gacor
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сонли қарорининг 3-илова 50-банди ижросининг сарҳисоби » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сонли қарорининг 3-илова 50-банди ижросининг сарҳисоби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сонли қарорининг 3-илова 50-банди ижросининг сарҳисоби

11 январь 2024 йил
284
0

Арнасой тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-401-сонли қарори 3-иловасининг 50 бандидаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар ва уларнинг ногирон фарзандларини жароҳлик йўли орқали соғлом ҳаётга қайтариш, реаблитация воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш” масаласи бўйича ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик муҳофазаси масалалари бўйича ўринбосари Феруза Бурхонова, Арнасой тумани ҳокими ўринбосари Гулзода Абдуллаева, Оила ва хотин-қизлар бўлими муъсул ходими Феруза Абдуллаева, хотин-қизлар фаоллари, туман тиббиёт бирлашмаси кординатори Насиба Абдуалимова, акушер гениколог, доялар, тумандаги ОШП, ОП мудирлари, катта ҳамширалар, тиббиёт бригада амалиётчилари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан 2023 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланиб ҳамда келгусидаги режалар юзасидан ахборот беришди.  

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан муаммоларга ечим топиш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлар режа қилиб олинди. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар