slot gacor
slot gacor
 Арнасой туман ИИБ ходимлари ўртасида семинар ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ИИБ ходимлари ўртасида семинар ўтказилди

Арнасой туман ИИБ ходимлари ўртасида семинар ўтказилди

07 январь 2024 йил
103
0

Жиззах вилоят судининг судьяси Ш.Х.Мирзахмедов ва жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди раиси Л.И.Обидов томонидан жорий йилнинг 6 январь куни туман Ички ишлар бўлими ходимлари билан Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинар машғулотида Жиззах вилоят судининг судьяси Ш.Х.Мирзаахмедов ва туман судининг раиси Л.И.Обидов ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, медиация, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилганлиги, шу билан бирга судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлаётганлиги, бундан ташқари узил-кесил қарор қабул қилишда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини уч босқичли тизим воситасида текшириш имкониятлари чекланганлиги сабаби мазкур тизимни ўрта бўғиннинг — вилоят судларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали такомиллаштириш зарурлигидан далолат бераётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

 

Лазизбек ОБИДОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар