slot gacor
slot gacor
 Арнасойда 2023 йилда аҳолига газ етказиб бериш самарадорлиги » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 2023 йилда аҳолига газ етказиб бериш самарадорлиги

Арнасойда 2023 йилда аҳолига газ етказиб бериш самарадорлиги

04 январь 2024 йил
58
0

Арнасой туманидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 7680 та аҳоли хонадонлари бўлса, шулардан 2655 таси табиий газ билан, 5025 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланган. Суюлтирилган газ истемолчиларда 8826 дона маиший газ баллонлар яъни 176 % ни ташкил қилади.

Шунингдек туманидаги табиий газдан фойдаланишда бўлган газ қувурларининг жами узунлига 117.897 км бўлиб, юқори босимли газ қувурлари 13,460 км, ўрта босимли газ қувурлари 17,749 км ва паст босимли газ қувурлари 86,688 км ташкил қилади.

Фойдаланишда бўлган газ тақсимлаш шахобчалари жами 28 та шундан юқори босимли газ қувури 2 та, ўрта босимли газ қувури 26 тани ташкил қилади.

2023-2024 йиллар куз-киш мавсумига тайёгарлик кўриш чора-тадбирларига Газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш режаси 2 дона амалда 2 дона бажарилди. Газ қувурларини реконструкция килиш режаси 3,4 км, амалда 3,4 кмга бажарилди. Газ тақсимлаш қурилмаларини (ГРП) тафтиш қилиш режаси 40 дона амалда 40 донага бажарилди, газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш режаси 6,0 км, амалда 6,4 км га бажарилди, газ қувурларининг ҳолатини прибор усули билан текшириш 5.5 км амалда 6.5 км га бажарилди.

Табиий газ билан таъминланаётган 1180 та аҳоли хонадонларининг газ таъминоти икки босқичли тизимга мослаштирилди.     

Арнасой туманидаги суюлтирилган газга мослаштирилган худудларга маиший газ баллонларни ташиш учун махсус 2 та "ISUZI" автомашинаси ажратилган ушбу автомашиналарда алмаштириш учун 210 дона маиший газ баллон мавжуд. Ўтган 2023 йил якуни билан Арнасой туман аҳолисига 1240 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар