Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстон маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

Бўстон маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

23 декабрь 2023 йил
57
0

Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Арнасой туман ҳокими томонидан Бўстон маҳалла аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой тумани 4-сектор раҳбари туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Хусниддин Умуров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда даволаниш учун моддий ёрдам, алимент пулларини олиш, солиқ йиғими, кадастр, ички йўлларни тозалаш, кўп қаватли уйлар учун тандирхона қуриш, дорихоналарда дориларнинг нархлари билан боғлик 7 та масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатларининг ижроси назоратга олинди ва вақт талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

 Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар