slot gacor
slot gacor
 Дўстлик МФЙда сайёр қабул ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Дўстлик МФЙда сайёр қабул ўтказилди

Дўстлик МФЙда сайёр қабул ўтказилди

16 декабрь 2023 йил
69
0

Арнасой тумани Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғинидаги 16-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Сайёр қабулда моддий ёрдам, электр энергиясида кучланиш пастлиги сабабли трансформатор қўйиш, суюлтирилган газ, умумтаълим масаласи каби 4 та масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатларининг ижроси назоратга олинди ва вақт талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар