Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туман ҳокимнинг навбатдаги сайёр қабули Янгибўстон МФЙда ўтказилди

Туман ҳокимнинг навбатдаги сайёр қабули Янгибўстон МФЙда ўтказилди

14 декабрь 2023 йил
40
0

Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Янгибўстон МФЙдаги 2-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович, 2-сектор раҳбари, туман Прокурори Хайрулла Газиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Сайёр қабул аввалида туман ҳокими Янгибўстон маҳалласида инфратузилмаларни яхшилаш борасида тўхталиб ўтди. Бу борада маҳалла аҳолси учун 11 млрд 880 млн сўм маблағ эвазига давлат мактабгача таълим ташкилоти ва умумтаълим мактабларини тамирлаш, асфалть ётқизиш, хизмат биноларини қуриш, ҳудудда сифатли мобиль интернет қамрови, ичимлик суви тармоғи, ихтисослаштирилган мактабга мини стадион ва 2 та 18 ўринлик ISUZU автобус ҳамда электр энергияси учун 61 дона бетон устунлари ўрнатилганлиг қайт этилди.

Шунданг сўнг қабул жараёнида Янгибўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан кўпир қуриш, суғориши тизими бўлган латокларни ўрнатиш, солиқ, қарздорлик, пахта пули, кадастр каби масалалар бўйича 5 та мурожаатлари тингланди. 

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар