slot gacor
slot gacor
 Бобур МФЙда туман ҳокимнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бобур МФЙда туман ҳокимнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Бобур МФЙда туман ҳокимнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

13 декабрь 2023 йил
102
0

Арнасой тумани 3-сектор ҳудуди Бобур МФЙдаги 22-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Рустам Умматқулов ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Қабул жараёнида Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан табиий газ, ойлик масаласи, тунги чироқлар ўрнатиш, болалар майдончасини таъмирлаш каби масалалар бўйича 6 та мурожаатлари тингланди. 

Шунигдек, “Ёшлар дафтари”да турган Сурайё Анорованинг Олий таълим контракт пуллари тўлаб берилганлиги ва маҳалла инфратузилмаси учун 7 млрд сўм маблағ эвазига умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг жорий тамирланиши, спорт майдонларининг барпо этилиши, 3 километр ички йўллар асфалть қилинганлиги, 400 дан ортиқ аҳоли томорқаларни суғориш учун 1 километрга яқин оқар сув тармоқлари тортилганлигини юзасидан Назокат Эшпўлатова ва Ёқуб Алматовлар юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлардан мамнун бўлиб миннатдорчилик сўзлари ҳам билдириб ўтишди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар