slot gacor
slot gacor
 Конституция - бош қомусимиз » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Конституция - бош қомусимиз

Конституция - бош қомусимиз

05 декабрь 2023 йил
109
0

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги давлатчилик пойдеворини барпо этишдаги аҳамияти бебаҳо, жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, маънавий, ижтимоий сохаларини тубдан ислох этишдаги ўрни эса беқиёсдир.

Мамлакатимиз мустақиликка эришгандан сўнг босиб ўтилган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади, тон маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди.

Бу борадаги ютуқларимизни энг авволо Конституция билан боғлашимиз бежиз эмас албатта, асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар давомида орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатларини белгилаб берди.

Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди.      

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириб, муштаркалик касб этганлиги учун хам Асосий Қонунимиз мамлакатда рўй бераётган барча жараёнларга ҳаётбахш таъсир ўтказиб келмоқда.

Конституция Ўзбекистонни дунёвий демократик давлат сифатида танитди. Унда кўп миллатли халқимиз, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги эътироф этилган. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб тан олинган ва ҳар тарафлама кафолатланган.

Конституция ҳақида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда Ватан, миллат, ўзлик, тарих ва айни пайтда бугунимиз ҳамда келажагимиз яққол гавдаланади.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 44-моддасида суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши, шунингдек, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланиши белгилаб қўйилди.

Халқимизнинг фаровон хаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш – Бош Қомусимизнинг асосий мақсади. Бугун мамалакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг замирида ҳам инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам.  

 

Хуршид ИБОДОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман суди девонхона мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар