slot gacor
slot gacor
 Солиқлар- давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири. » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Солиқлар- давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири.

Солиқлар- давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири.

28 ноябрь 2023 йил
121
0

Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобламаган.

Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 2419 та  ижро ҳужжатлари тамомланиб, 106 млрд. 793 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 10 та 5 млрд. 338 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, шундан 3 та, 4 млрд. 20 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар