Арнасойда Зулфияхоним издошлари аниқланди
Мамлакатимизда таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти баркамол, оқила хотин-қизларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хотин-қизларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакиллари иккитадан Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиши анъанага кирган.
Арнасой тумани Ахборот кутубхона марказида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда тумандаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 26 нафар энг фаол, зукко, иқтидорли қизлар иштирок этдилар.
Мазкур танловни Арнасой тумун ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова очиб берда ва иштирокчиларга омадлар тилади.
Ўзининг иқтидори, аъло ҳулқи ва ташббускорлиги билан адабиёт йўналишида 4 нафар, фан йўналишида 3 нафар, таълим йўналишида 4 нафар, санъат йўналишида 2 нафар, жамоатчилик йўналишида 1 нафар ҳамда 17 нафар қизлар спорт йўналиши орқали беллашди.
Танловда комиссияси аъзолари томонидан 7 та йўналиш бўйича ҳар бир номзоднинг тайёрлаган ишлари одилона баҳоланиб, муносиб номзодлар рўйҳати вилоят комиссиясига тавсия этилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати