Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда

Арнасойда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда

29 октябрь 2023 йил
79
0

Аҳолини куз-қишга тайёргарлик ҳолатини яхшилаш борасида жойларда самарали ишлар амалга оширилмоқдаки, табиий газ етиб бормаган чекка ҳудудлар кўмир маҳсулотлари билан таъминланмоқда.

Жумладан, Арнасой туманида ҳам куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида носоз ҳолатда бўлган электр узатувчи кабеллар ва темир бетон устунлари таъмирланиб, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш билан бир қаторда маҳалаларга кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Тумандаги Тинчлик маҳалласига 12 тонна, Чўлқувар маҳалласига 15 тонна, Гулбаҳор маҳалласига 70 тонна, Дўстлик маҳалласига 55 тонна, Зарафшон маҳалласига 8 тонна, Янгибўстон маҳалласига 14 тонна, Чинобод маҳалласига 4 тонна, Ғ.Ғулом маҳалласига 4 тонна, Бўстон маҳалласига 20 тонна, Бахтли маҳалласига 18 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Туманида бу каби ишлар тизимли йўлга қўйилиб, аҳолига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар