slot gacor
slot gacor
 Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик! шиори остида Арнасойда кўчат экиш ишлари бошланди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик! шиори остида Арнасойда кўчат экиш ишлари бошланди

Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик! шиори остида Арнасойда кўчат экиш ишлари бошланди

25 октябрь 2023 йил
99
0

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида яшил макон бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдириб, устувор вазифаларни белгилаб берди ва 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинган эди.

Жумладан, бугун Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа доирасида дастлаб семинар ўтказилиб, кўчат экиш ишлари бошланди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилояти кенгаши раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Анорбой Эшматов, сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон экалогия партия Жиззах вилоят кенгаши ҳодимлари ҳамда тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.

Қайд этилдики, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биз ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишимиз зарурдир. 

Шундан сўнг, туман маркази Ғолиблар маҳалласининг Алпомиш кўчаси ҳамда Бобур маҳалласининг Чинор кўчаларидаги бўш турган ерларга кўчат экиш ишлари халқимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига биноан, дарахт экиш жараёни нуронийларнинг дуолари билан бошланди, яхши ниятларнинг ижобати, хайр-барака сўралди. 

Асосий кўчат экиш жойлари йиллар давомида фойдаланилмай турган дала четлари, завур атрофлари ҳамда катта йўл бўйларига қолаверса 13 та маҳаллаларга иқлим шароитидан келиб чиқиб тут, қайроғоч, терак, павлония каби 12 минг 300 дона кўчатлар экилди.

Айни дамда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида Бобур маҳалласининг Чинор кўчаси катта йўл четининг 2 км масофадаги ерга 3 қатор қилиб 6 минг дона тут ҳамда терак кўчатлари экилди.

Айтиш жойиз, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида Арнасой туманида жорий йилнинг баҳор мавсумида 779,3 минг дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилиб, мавсум давомида халқимизнинг саъй-ҳаракати билан 788 минг 200 дона кўчатлар экилди.

Шунингдек, куз мавсумида эса 525 минг 100 дона дарахт, бута кўчатлари ва қаламчалари экиш режалаштирилган.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Дарахт экиш ва уни парваришлашни шунчаки мажбурият эмас, Ватан олдидаги бурч, аждодларимиздан мерос қолган қадрият сифатида қабул қилайлик!

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар