Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Регби-7 бўйича вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди

Арнасойда Регби-7 бўйича вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди

13 октябрь 2023 йил
107
0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, унинг ҳар хил турлари, хусусан, регбини янада оммалаштириш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар ва инфратузилма яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Регби-7 — жамоа бўлиб ўйналадиган спорт тури бўлиб, у ёшлар ўртасида ўзаро жипслигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Арнасой туман спорт мактабининг спорт мажмуасида регби-7 бўйича ўсмирлар ўртасида Рееспублика календар режасига асосида Жиззах вилояти кубоги ўтказилди.

Мазкур спорт турида Жиззах вилоятининг Арнасой, Ғаллаорол, Бахмал, Фориш туманлари ҳамда Жиззах шаҳардан келган келган 6 та жамоалар иштирок этишди.

Умуман олганда, қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувда ҳар бир жамоа вакиллари ўзаро соғлом рақобатга киришди. Регбичилар жисмоний куч, ақлий қобилият ва иродавий ҳислатларини намойиш этиб, муҳлисларга томошабоп ўйин кўрсатди.

Мусобақада биринчиликни Арнасой спорт мактаби жамоаси пешқадамликка эришган бўлса, Жиззах шаҳарлик ёшлар 2-ўринни, Ғаллароллик ёшлар 3-ўринларни қўлга киритиб ғолиб бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларга мусобақа кубоги ҳамда медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, спортнинг регби-7 тури бўйича Арнасой туманида ўтказилган вилоят кубида ғолиб бўлган Арнасой спорт мактаби жамоаси Республика кубоги босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар