slot gacor
slot gacor
 ТАҲЛИЛ: Арнасойда 888 нафар хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлик соҳасида ўз билим ва кўникмаларини оширди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ТАҲЛИЛ: Арнасойда 888 нафар хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлик соҳасида ўз билим ва кўникмаларини оширди

ТАҲЛИЛ: Арнасойда 888 нафар хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлик соҳасида ўз билим ва кўникмаларини оширди

03 октябрь 2023 йил
109
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис хузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг «Хоразм вилоятининг Боғот ва Жиззах  вилоятининг Арнасой туманларининг узоқ қишлоқ худуларидаги хотин-қизлар ва ёшларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган аҳолини касбий кўникмаларга ўкитиш ва уларни бандлигини таъминлаш» деб номланган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ижтимоий буюртмаси тугатилиши муносабати билан, Жиззах вилояти Арнасой туманида самарали ишлар олиб борилди.

Жумладан, ижтимоий буюртманинг бажаришдан мақсад, узоқ қишлоқ худудларидаги маҳаллаларда қамраб олинмаган камбағал оилалар аёллари ва ёшларини Мобил акселерацион курсларда (МАК) касбий кўникмаларга ўргатиш.

Лойиҳада белгиланган мақсад ва натижаларга эришиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар (харакатлар) режасига асосан Жиззах вилояти Арнасой туманида 775 нафар, яъни Қишлоқ ахборот-ресурс марказида 275 нафар хотин-қизлар ва ёшлар ҳамда 500 нафар Мобил акселерацион курсларда касбий кўникмаларга эга бўлишлари кўзда тутилган эди.

Жиззах вилояти Арнасой туманидаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил этилган Қишлоқ ахборот-ресурс Маркази (ҚАРМ) ҳамда мобил акселерацион  курсларда (МАК) узоқ жойлашган 9 та  маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”ларда ҳамда АБКМларда ишсиз сифатида рўйхатда бўлган хотин-қизлар ва ёшларининг 366 нафари касб-хунарга ўқитилди ва сертификатлар топширилди.

Шунингдек, 522 нафар тингловчилар Мобил акселерацион курсларда (МАК) ўқиб чиқиб сертификатларга эга бўлишди. Тингловчиларни  касбий кўникмаларга ўргатиш билан бирга 28 соатлик тренинглар тадбиркорлик ва маркетинг асослари, бизнес режа тузиш, ҳуқуқий ва  молиявий саводхонлик, бухгалтерия ва солиқ масалалари бўйича махсус тайёрланган модуллар бўйича бизнес-тренинглар ўтказилди.

Жиззах вилояти Арнасой туманида 844 нафар иштирокчилар тренингларда қатнашиб, тадбиркорлик соҳасида ўз билим ва кўникмаларини оширишди.

Мазкур ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизлар ва ёшлар келгусида тадбиркорлик борасида ўз бизнесларини йўлга қўйиб, аҳоли бандлигини таъминлаши айни муддаодир. 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар