Раҳбарларга бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказилди
Арнасой туманида 2022-2023 ўқув йили якунларидан келиб чиқиб, 20 та умумтаълим мактабларидан 88 нафар Олий таълимга қамраб олинмаган ўқувчи ёшларнинг Нодовлат Олий таълимга киришига, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик қилишига кўмаклашиш борасида туман ташкилоти раҳбарларига масъул қилиб бириктирилди.
Бириктирилган ёшларга амалий кўмак бериш мақсадида Арнасой туман Маданият марказида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Жиззах вилоят бошқармаси нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Илҳом Эрматов ва ўринбосари Тоҳир Абдувоитов, Арнасой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкат Кенжабоевлар ҳамда ёшларга бириктирилган масъул раҳбарлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда Олий таълимга қамраб олинмаган ёшларнинг қизиқишлари ва орзу истаклари иноботга олиниб, Нодовлат олий таълимга ва коллеж ҳамда техникумларга кириши юзасидан яратилаётган имкониятлар борасида тўхталиб ўтилди.
Бизнес соҳаси ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истаги бор ёшларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши орқали бандлиги таъминланиши ҳам кўзда тутилди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан берилган бир қатор саволларга тегишли мутахсассислар томонидан жавоблар олишди.
Шунингдек, масъуллар Олий таълимга киролмаган ўқувчи ёшларнинг хонадонларига ҳам ташриф буюриб, тадбиркорлик, ёшлар бандлиги ҳамда Нодавлат олий таълим, коллеж, техникумлар борасида тегишли тавсиялар бериб ўтилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:


