Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 7 та янги маҳалла бинолари барпо этилди

Арнасойда 7 та янги маҳалла бинолари барпо этилди

31 август 2023 йил
119
0

Арнасой туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини турмуш даражасини яхшилаш билан боғлиқ 7 та маҳаллаларда давлат дастури асосида янги замонавий маҳалла бинолари қурилди. 

Жумладан, тумандаги “Чинобод” маҳалласининг янги биноси қурилиш ишлари ҳам якуни етиб, жорий йилнинг 5 сентябр куни топширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, жойларда янги барпо этилаётган маҳалла биноси қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши ва белгиланган муддатларда топширилиши борасида Арнасой туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Янгибўстон МФЙ биноси “Ташаббусли бюджет” жамоаатчилик овози орқали барпо этилиб, Зарафшон, Бахтли ҳамда Бўстон МФЙ бинолари капитал тамирдан чиқарилди. 2023 йилда Чўлқувар МФЙ биноси ҳам капитал тамирланиб, Ғолиблар, Ғ.Ғулом, Олтин водий, Чинобод, Дўстлик, Гулбаҳор, Тинчлик каби маҳаллаларда янги МФЙ бинолари барпо этилди.

Айтиш жойиз, қурилиши якунланган маҳалла бинолари жорий йилнинг сентябр ойида фойдаланишга топширилади. 

Арнасой тумани бўйлаб маҳаллаларда бу каби бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар