slot gacor
slot gacor
 Арнасойда «Долзарб 30 кун»» тадбири ўтказилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда «Долзарб 30 кун»» тадбири ўтказилмоқда

Арнасойда «Долзарб 30 кун»» тадбири ўтказилмоқда

24 июль 2023 йил
104
0

Маълумки, жойлардаги турли ижтимоий объектлар ва аҳоли ҳонадонларида электр энергияси ва табиий ҳамда суюлтирилган газдан меъёр даражасида тўғри фойдаланмаётганлиги оқибатида ёнғин келиб чиқаётганлиги кузатилмоқда.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида 2023 йил 10 июлдан 10 августга қадар республика ҳудудида «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун»» тадбири жорий этилмоқда. 

Мазкур тадбир жараёнида Арнасой туман ФВБ бўлими ҳодимлари томонидан тумандаги аҳоли яшаш хонадонларида уйма-уй юриш орқали ёнғин хавфсизлигини олдини олиш ва чўмилиш одат тусига кириб қолган, тақиқланган жойларда фуқароларнинг чўмилмасликлари борасида профилактик тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди. 

Мазкур ўтказилган профилактик суҳбатларда 26300 нафар фуқароларга 5100 дона  эслатмалар тарқатилди. Туман ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида уйма-уй юриш орқали 7300 та ахоли хонадонларида ва маҳалла фаоллари ўртасида “Қутириш – беда водард!”, чўмилиш одат тусига кириб қолган, тақиқланган жойларда фуқароларнинг чўмилмасликлари борасида ҳам кенг қамровли профилактик тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди. 

Шу билан биргаликда туман ФВБ 4-сон касбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисми томонидан туман ҳудудидаги ер ости сув олгичларининг соз ҳолатда эканлиги, ва ташкилотлардаги мавжуд захира сув ҳовузларининг созлиги, захира сув билан тўлдирилганлиги, уларга олиб борувчи йўлларнинг ҳолати яни тўсиб қўйилмаганлиги мунтазам равишда текшириб келинмоқда. Чўмилиш одат тусига кириб қолган, тақиқланган жойларда фуқароларнинг чўмилмасликлари учун ушбу жойларга чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатилмоқда.

Ойлик доирасида аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари объектларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбир бошидан буён туман электр таъминоти корхонаси ва “Hududgazta’minot” АЖ томонидан аҳоли хонадонларида ёнғин хавфини олдини олиш борасида чоралари кўрилмоқда.

Аҳолига иситиш печлари ва газ мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини кучайтириш мақсадида эслатма, йўриқнома ва плакатлар тарқатилди.

Бундан ташқари, айни ёз фасллида мева-сабзавотлардан консервалар тайёрлаб, қишнинг совуқ кунлари учун аҳоли хонадонларида тайёрланаётган консерва бонкаларининг талаб меъёрлари борасида ҳам туман СЕС томонидан аҳоли хонадонларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур тарғибот доирасида консерва маҳсулотларини қандай тайёрлаш ва сақлаш лозимлиги ҳам “Ботулизм” касаллигини келтириб чиқарувчи омиллар борасида ҳам тўлиқ маълумот бериб келинмоқда. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар