Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Диний бағрикенглик-тараққиёт гарови

Диний бағрикенглик-тараққиёт гарови

19 июль 2023 йил
72
0

Ўзбекистон мустақилликка эришган кунлардан бошлаб давлатимиз  ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла таъминлаб бера оладиган, уларнинг орзу-  истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган демократик жамият қуриш учун тинимсиз ҳаракат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Коституциясининг 31-моддасида шундай дейилган “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади.  Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди”.

      Ушбу ҳужжат ҳалқаро нормаларга жавоб берадиган, халқимизнинг руҳига мос келадиган ҳамда, фуқораларнинг диний эҳтиёжларини қондириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, учун хизмат қилади. Ислом дини таълимотига кўра инсонларни ёки жамоаларни бирор динга мажбуран киритилмайди. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай хабар беради: Динда мажбурлаш йўқ, зеро тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлади. (Бақара 256) . Ўзбекистон кўп миллатли халқ бўлиб, юртимизда азал-азалдан турли динларга мансуб миллат ва элатлар истиқомат қилиб келган. Бугунги кунда жонажон Ватанимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб келмоқда.

        Диний бағрикенглик деганда мусулмонлар истилоҳида мурувват дейилади. Мурувват, диний бағрикенглик Исломнинг тамалтоши, эътиқод ва динлар тарихидаги бир  омилдир. Диний бағрикенглик чин маънода халқимизга хос фазилатдир. Миллатидан динидан ирқидан қатъий назар юртдошларимиз бир осмон остида аҳил иноқ яшаб меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи ва тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Диний бағрикенглик турли дин вакилларининг тинч-тотув яшашини англатади. Ҳеч шубҳасиз юртимиздаги диний бағрикенглик, ва миллатлар аро тотувликни сақлашга оид сиёсат ва ҳамжиҳатлик,бағрикенглик муҳити дунёнинг кўпгина мамлакатлари учун ўрнак ва намуна оладиган даражададир. Ислом дини аввал бошиданоқ инсониятга асл мурувватни, ислом аҳлига ҳатто бошқа дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик, билан муносабатда бўлишни ўргатиб келган. Ислом дини ўзидан олдинги самовий динларни шунчаки ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин вакилларига чексиз мурувватлар кўрсатишган. Уларнинг ҳақ хуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган. Маданияти ва анъаналарига эҳтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва бир юртда яшайдиган бошқа дин вакилларига ҳам мурувватнинг мисилсиз намуналарини кўрсатиб бутун инсониятга намуна бўлдилар. Манбааларда келтирилишича: Пайғамбаримиз (сав) Мадинага келганларида давлат ишларидаги биринчи амаллари ўша ерлик яҳудийлар билан уларнинг ақидаларини ҳурмат қилишга асосланган аҳднома тузуш бўлди. Ватанимизда ислом дини билан бир қаторда бошқа диний эътиқод йўналишлари ҳам эмин –эркин фаолият юритмоқда.

        Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 16 та диний конфессия ва 2236 та диний ташкилот  фаолият олиб бормоқда. Улардан  2062 тасини исломий,158-тасини христиан, 8 тасини  яҳудий, 6 тасини Баҳоий жамоалари ташкил этади. Яна  битта Кришнани англаш жамияти ва битта Будда ибодатхонасидир.  

Мустақиллик йилларида Республикамизда юзлаб масжидлар қурилди. Черковлар,Синонога ва бошқа ибодат уйлари барпо этилди. Шулардан  баъзилари қайта таъмирланди. Диндорлар  ўз эътиқодлари билан боғлиқ бўлган барча ибодат ва маросимларни эмин-эркин адо этиб,миллий ва диний байрамларини ўз анъаларига мувофиқ нишонламоқдалар. Бундан ташқари таълим даргоҳларида ўқитиш етти тилда олиб борилмоқда ва ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар чоп этилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси ўз кўрсатувларини ўн икки тилда намойиш этмоқда.

         Мухтарам Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги фармоннинг бешинчи йўналиши бўйича сўз юритадиган бўлсак унда халқимиз хавфсизлиги, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш  чуқур ўйланган ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатни юритишга  асослангандир. Бугунги кунда  барчамизга маълумки яқин шарқда, хусусан   Болқон, Шимолий Ирландия, Афғонистон, Шимолий Кавказ ва бошқа минтақаларда турли миллат,турли дин вакиллари орасида муросасиз низолар ва қарама-қаршиликлар авж олмоқда.Ўзбекистонимизда минг йиллар давомида  гарчи, турли миллат ва турли дин вакиллари яшаётган бўлсалар-да, бундай низоларга ҳеч қандай асос бўлмагани сабабли тинчлик ва барқарорлик ҳукумрон ягона оила бўлиб тинч-тотув яшамоқдалар. Шунинг  учун ҳам халқаро жамоатчилик Жонажон мамлакатимизни инсоният тамаддунининг бешиги сифатида ҳамда турли дин,миллат, маданият ва турмуш тарзига эга бўлган халқларнинг биргаликда аҳил яшаётган маркази сифатиди эътироф этмоқда. Шу боис ҳам, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда обрўйи тобора ошмоқда. Албатта, мамлакатимизда рўй бераётган ривожланиш ва тараққиёт, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликнинг эвазига бўлаётганлигини ва тинчлик ўз-ўзидан осонликча бўлмаётганлигини шу юртда яшаётган ҳар биримиз унутмаслигимиз ва уни қадрламоғимиз лозим.  

      Бағрикенглик тамойиллари Декларациясида шундай қайдлар бор: Бағрикенглик бўлмаса тинчлик бўлмайдт,Тинчлик бўлмаса тараққиёт бўлмайди.  

      Соҳибқирон Амир Темур  ўз “Тузуклари”да “Менинг қўл остимдаги қирқ аймоқнинг ҳаммасини тенг кўрдим. Барлосни татардан, татарни наймандан, найманни юздан устун қўймадим. Барча муваффақиятларим гарови шундадир”  деб ёзганлар. Алишер Навоий бобомиз ўз замонасида миллатлараро тотувликни куйлаб :

 

              Кўнгулни олса малоҳат била, тафовут йўқ,                                          

              Хитойи ўлсину ё армани ва ё ҳинду.

 

            Мақоламизни сўнгида Мухтарам Президентимизнинг олий мажлисга мурожаатлари билан якунлаймиз: Жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқамиз.

Барчангизга маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош  Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июл –Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Шу боис ушбу санани Ўзбекистонда “Халқаро дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этаман.                                       

  

Отабек ЮЛДАШЕВ,

Арнасой туман бош имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар