slot gacor
slot gacor
 Арнасойда кексалар ҳолидан хабар олинмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда кексалар ҳолидан хабар олинмоқда

Арнасойда кексалар ҳолидан хабар олинмоқда

06 июль 2023 йил
78
0

Қариси бор уйнинг париси бор дейдилар. Кексалар – уйимизнинг кўрки, қалбимизни мунаввар қилиб тургувчи чироқ, беминнат дуогўйимиз, панд-насиҳатлари билан умримизни ёритгувчи қуёш, тажрибаю маслаҳатлари билан ёшларимизга тўғри йўл кўрсатувчи йўлбошчидир.

Шу боис анъанага мувофиқ, Республика Ички ишлар вазирлигидан полковник Тўлқин Жуманов, Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасидан подполковник Х.Абдуллаев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Р.Умматқулов ва Арнасой туман Нуронийлар кенгаши раиси И.Авалбоевлар биргаликда Арнасой туманидаги кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олишди.

Жумладан, Арнасой туман Олтин Водий МФЙ, А.Қодирий кўчасида яшовчи 1924 йилда туғилган фронт орти қатнашчиси 99 ёшли Тугал Худойбердиев отанинг ҳамда тумандаги “Янгибўстон” МФЙ, Боғибўстон кўчасида яшовчи 1921 йилда туғилган меҳнат фахрийси 102 ёшли Анора Мирзаева онахоннинг ҳолларидан ҳабар олинди.

Уларга давлатимиз томонидан қариялар, ногиронлар, жаҳон уруши қатнашчиларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар борасида сўз юритилиб уларга рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланди. Бу каби ёши улуғлар ҳолидан хабар олиш ва саховат тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар