Фарзандлар тирик етим бўлмасин
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Бугунги кунда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилмаслиги аксарият ҳолларда низоларга сабаб бўлаётгани ва охир-оқибат нотинчлик ортида найрим фарзандлар отасиз ёки онасиз улғайишга мажбур бўлаётгани рост.
Эр ва хотиннинг низоси сабаб оила ажрашганлиги фарзандларининг тарбиясига ва таъминотига таъсир қилмаслиги керак.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 19.08.2022 йилдаги С.Бозоровдан ундирувчи З.Хапизова фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига 22.08.2022 йилда келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган.
Бюронинг Арнасой туман бўлими ходимларининг ижро иши доирасида тўғри берилган ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида тарафларнинг келишишига эришилди.
Бюронинг Арнасой туман бўлими томонидан бу борадаги ишлар мунтазам давом эттирилмоқда. Токи, муқаддас оила қўрғони ҳеч қачон дарз кетмасин.