Арнасойда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган оммавий тадбир бугун ёшларини Айдар-Арнасой кўлида бирлаштирди.
Ёшлар ойлиги доирасида уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида уюштирилган “Ёшлар фестивали” куй-қўшиқлар садолари билан кўтаринки рухда бошланди.
Фестивалдан кўзланган асосий мақсад Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус моҳиятини ёшлар онгига янада сингдириш, истеъдодли ёшларни рағбатлантириш ва энг асосийси уюшмган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдир.
Айдар-Арнасой кўли ўз бағрида Арнасой ёшлари ва Ўзбекистон Миллий Университет ёшларини “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бирлаштирди.
Фестивал доирасида кўнгилочар дастурлар, интеллектуал салоҳиятни оширувчи лойиҳалар, спорт ўйинларини ўзида жалб қилган футбол, волейбол, тош кўтариш, армрестлинг каби спорт мусобақалари ўтказилди.
Ушбу ёшлар фестивалида 400 нафардан ортиқ яқин ёшлар қамраб олинди. Бўлиб ўтаётган фестивал ёшлар ўртасида бирдамлик, ғайрат шижоат, соғлом турмуш тарзи байрами сифатида аҳамиятлидир.
Мазкур фестивал спорт ўйинлари орқали бир қатор ёшларни бирлаштириб, мусобақаларда ғолиб бўлган спортчиларимизни тақдирлаш билан қайноқ нуқтада ўз ниҳоясига етди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Арнасойда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди](/uploads/posts/2022-08/medium/1661060865_16.jpg)
![Арнасойлик спортчи ёшлар “Мудофаа вазири кубоги”нинг Республика босқичида иштирок этади](/uploads/posts/2022-06/medium/1656047358_2.jpg)