slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Пенсия жамғармасида йиғилиш ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Пенсия жамғармасида йиғилиш ўтказилди

Арнасой тумани Пенсия жамғармасида йиғилиш ўтказилди

09 июнь 2023 йил
77
0

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2023-йил 1-июндаги 00012-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой туман пенсия жамғармаси бўлимида йиғилиш ўтказилди. 

Мазкур йиғилишда Арнасой тумани ИИБ профилактика катта инспектори, майор Ш.Пардаев ва Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими бошлиғи Т.Қўшмуродов, пенсия жамғармаси ходимлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Йиғилишда Пенсия жамғармаси тизимида коррупсияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, коррупсиявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш кераклиги бўйича ҳар-бир ходимга тушунтириб ўтилди.

Салбий ҳолатлар ва фавқулодда ҳодисалар ҳақида ахборотларни Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этиш тартибининг моҳиятини ва аҳамиятини ходимларга тушунтирилиб, жойларда ижросини таъминлаш мақсадида бўлимнинг барча ходимларига етказилди.

???? ☎️72 372-10-44  ☎️ 1140

Пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар