Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Хонадон фаровонлиги томорқадан

Хонадон фаровонлиги томорқадан

31 май 2023 йил
79
0

Халқимиз азалдан ҳар қарич ернинг қадрига етиб, ундан ризқу-насиба ундиради. Шу боис, томорқани хазинадек эъзозлайди. Зеро, кундалик эҳтиёжга зарур бўладиган озиқ-овқатнинг аксарияти айнан шу бир парча ерда ундирилади. Шундай экан, юртдошларимиз бугун ўз томорқасига меҳр ва эътибор берса, фақат ютади.

Арнасой тумани 1 сектор ҳудуди Тинчлик маҳалласида бугун 25 нафардан ортиқ аҳоли ўз томорқаларидан самарали фойдаланиб келишмоқда. Ҳоким ёрдамчи томонидан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда 20 нафар фуқароларга мини техникалар ва 30 нафар фуқароларга иссиқхоналарни барпо этиш йўлида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш учун  тавсияномалар берилди. 

Жумладан, Тинчлик МФЙда 4 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Тоғаев Отабек Исмоилович 8 сотих иссиқхона ташкил қилиб, мазкур иссиқхонада ҳозирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан памидор ва булғор қалампирини етиштириб келмоқда. Бундан ташқари 10 сотих очиқ майдонга картошка, саримсоқ пиёз, седана, памидор, бодринг каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келишмоқда. 

– Юртдошларимиз томорқасида меҳнат қилиб, эртанги кунининг ғамини кўриши керак. Уйимиз олдидаги томорқа кўп йиллардан бери турмушимиз фаровонлигининг манбаига айланган. Иссиқхонамиз ҳам бор. Унда айни пайтда памидор пишиб етилмоқда, - дейди тадбиркор Тоғаев Отабек. – Аввало ўзимизга, ортганини эса бозорга чиқарамиз. Бу билан эл фаровонлигига ҳам ҳисса қўшамиз. Албатта, буларнинг барини юзага келтириш осон эмас. Айниқса, қишда кўчатларни совуқдан сақлаш керак. Меҳнатдан қочмасанг, ҳаммаси жойида бўлади. Яширмайман, шундан уйимизга йилига 50-60 миллион сўм даромад кираяпти.

Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган хонадон аҳли ерни маҳаллий ўғитбилан озиқлантириш чораларини ҳам кўрган. Қандай қилиб дейсизми? Иссиқхона ёнида 2х10 шаклда биогумус етиштирмоқда. Ушбу биогумус орқали ўз томорқа ерларига ишлов беришни, қолаверса томорқа билан шуғулланувчи тадбиркорларга етказиб беришни йўлга қўйган.

Дарҳақиқат, деҳқончиликнинг ҳадисини олган Отабек аканинг гапида жон бор. Билганга томорқа кони фойда. Зеро, баҳор пайтида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан, экин экиш, ниҳол қадаш, умуман ердан унумли фойдаланиш турмуш фаровонлигининг мустаҳкам пойдеворини яратиш демакдир.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар