Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

30 май 2023 йил
61
0

Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.

Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Гулбаҳор маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокими ўринбосари Фахриддин Адилов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабул жараёнида Гулбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан оқарсув, ичимлик суви, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, уй-жой кадастр ҳужжатлари, моддий ёрдам, соғликни сақлаш каби 10 та мурожаатлари эшитилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар