Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари ва корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессияни Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши раиси Хуршид Алимарданов олиб борди.
Сессияда кун тартибига қўйилган “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Арнасой туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодлар танлови тўғрисида”ги масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сессия якунда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:



